Соңғы жаңарту

(Өзгертілген уақыты 1 ай бұрын)
Соннинг каср қисмини ва каср қисми бўйича сонни топиш
ОЧИҚ ДАРС
Фани: «Математика»
Синфи: 7

Дарснинг мавзуси: «Соннинг каср қисмини ва каср қисми бўйича сонни топиш»
Дарснинг мақсади: а) Илмийлик: оддий касрларни кўпайтиришдан фойдаланиб, соннинг махражини топиш. оддий касрларни бўлишдан фойдаланиб, махражи бўйича сонни топиш.
б) Ривожлантирувчи: соннинг каср қисмини топишга ва каср қисми бўйича сонни топишга тескари мисоллар чиқариш орқали ўқувчиларнинг ўйлаш қобилиятини орттириш.
в) Тарбиявийлик: Ўқувчиларни ҳаётда адашмасликка, хушёрликка чақириб, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш.
Дарснинг тури: Янги билимни ўзлаштириш дарси.
Дарснинг услуби: Тушунтириш.
Дарснинг жиҳози: Слайдлар, техник қурол яроқлар.
Дарснинг бориши
1) Ташкилий қисм
2) Уй вазифасини текшириш
3) Ўтган мавзуларни савол - жавоб орқали такрорлаш.
4) Янги дарсни тушунтириш.
5) Дам олиш вақти.
6) Китоб билан иш.
7) Янги мавзу бўйича билимини мустаҳкамлаш
8) Хулоса
9) Уйга вазифа, баҳолаш.
Такрорлаш саволлари:
1. Оддий каср деб қандай сонга айтилади? Бир натурал сонни иккинчи натурал сонга бўлишни...
2. Оддий касрнинг сурати ва махражи қандай маънога эга? Бўлинувчи сон касрнинг сурати, бўлувчи сон касрнинг махражи бўлади.
3. Оддий каср қандай қисқаради? Оддий касрнинг сурат ва махражини ЭКУБга қисқартириш.
4. Тўғри каср деб қандай касрга айтилади? Касрнинг сурати махражидан кичик бўлса...
5. Нотўғри каср деб қандай касрга айтилади? Касрнинг сурати махражига тенг ёки махражидан кичик бўлса
6. Аралаш сонни нотўғри касрга қандай айлантириш мумкин? Суратини махражига қолдиқли бўлиш орқали айлантирилади.
7. Касрлар энг кичик умумий махражга қандай келтирилади? Берилган касрларнинг ЭКУК - си ЭКУМ бўлади.
8. Ўзаро тескари сонлар деб қандай сонларга айтамиз? Кўпайтмаси 1 га тенг бўлган иккита сон ўзаро тескари сонлар деб аталади. 0 сони тескари сон эмас.
9. Касрни касрга қандай бўлинади? Бўлинувчи касрни бўлувчи касрнинг тескарисига кўпайтириш керак
10. Аралаш сонни аралаш сонга қандай бўлинади? Аралаш сон нотўғри касрга айлантирилиб, сўнгра бўлиш бажарилади.
11. Натурал сонни аралаш сонга қандай бўлинади? Натурал сонни махражи 1 бўлган каср шаклида ёзилади, аралаш сон нотўғри касрга айлантирилиб, бўлиш бажарилади.
12. Касрни касрга қандай кўпайтирилади? Касрнинг сурат ва махражи умумий бўлувчилари бор бўлса қисқартирилади, кейин сурати суратига махражи махражига кўпайтирилади.
Янги мавзу:
«Соннинг каср қисмини ва каср қисми бўйича сонни топиш»
АВ кесманинг узунлиги 10 см(АВ=10 см). Узунлиги АВ кесманинг 3/5 қисмига тенг бўлган АС кесманинг узунлигини топамиз.
Ечилиши: АС кесманинг узунлигини топиш учун, АВ кесманинг узунлигининг 3/5 қисмини топиш керак. Бунинг учун 10 сонининг 3/5 қисмини топишни кўриб чиқамиз.

Қозоғистон Республикаси Фан ва Таълим вазирлиги
Жанубий Қозоғистон вилояти, Сайрам тумани, Манкент қишлоғи
№11 «Манкент» умумий ўрта мактаби
«Математика» фани ўқитувчиси Ханалиев Шерзад

Назар аударыңыз! Жасырын мәтінді көру үшін сізге сайтқа тіркелу қажет.

You Might Also Like

Жаңалықтар

Жарнама